Жорий йилнинг 14-май куни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқармаси бошлиғи Х.Мирзажонова, Жиззах вилояти маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходими Ё.Назаровлар май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Мирзачўл туманига ташриф буюриб, амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Дастлаб Мирзачўл туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимида бўлим ходимлари билан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Шундан сўнг 16-май куни сайлов ўтказиладиган сайлов участкаларини бориб кўрдилар ва тегишли тавсияларни бериб ўтдилар.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@mirzachultumani