15-май "Халқаро оила куни" муносабати билан оилалар ҳамда хотин-қизлар ўртасида саёҳатларни ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш мақсадида турли саёҳатлар ташкил этиш режалаштирилган эди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ушбу режага асосан 50 нафар хотин-қизлар, жумладан жамоат ишларида фаол, оилавий ажримларнинг олдини олиш ва уларни мустаҳкамлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган аёлларимиз Самарқанд вилоятининг қадимий зиёратгоҳларига саёҳат қилишди.
Саёҳат қизиқарли таасуротларга бой бўлди.