Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ечим топиш мақсадида аҳоли билан сайёр қабуллар кўпайди.
Хусусан, бугун ҳам Мирзачўл туманида туман ҳокимининг навбатдаги қабули 1-сектор худудида бўлиб ўтмоқда.
Қабулда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.
Қабулда шу пайтгача фуқаролар уй-жой, субсидия олиш, хонадонини таъмирлаш, кредит, бандлик, йўл таъмири, электр, сув ва бошқа масалалар юзасидан мурожаат қилишмоқда.
Мазкур масалалар кўриб чиқилиб бир қанчаси жойида бартараф этилиб, қолган мурожаатлар назоратга олинди ва бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилмоқда.
Муддат талаб этувчи фуқароларнинг мурожаатлари ижросини назоратга олиш борасида эса ҳоким ўринбосарларига топшириқлар берилаяпти.
Ҳоким қабуллари давом этмоқда.
Мирзачўл тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати