Опа- сингил Неъматуллаева Шоҳсанам ва Фотимахонлар бугунги кунда 14% лик 60 млн.сўм кредит олиб кичик тикувчилик корхонасини очиб иш олиб боришмоқда. Бу корхонада 9 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди.
Тикув корхонасида миллий кийимларни замонавий фасонда тикиш, буюртмалар олиб иш фаолиятини йўлга қўйган ёшлардандир.
Ушбу ёш тикувчи қизлар билан миллий кийим- кечаклар тикиш, миллийлик ва "Миллий либос- маънавият кўзгуси" мавзусида суҳбат ўтказилди.
Ш.Ёқубова
Тарғибот гурухи раҳбари