Унда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, турли сохалардаги муаммоларнинг ижобий ечимига эътибор қаратилди.
Мамлакатимизда барча соҳалар фаолиятини бугунги давр талаби ва эҳтиёжлари асосида ривожлантириш баробарида, халқ билан мулоқотни янада фаоллаштириш, “Инсон манфаати ҳар нарсадан улуғ” деган эзгу тамойилни рўёбга чиқаришга устувор вазифа сифатида қаралмокда.
Навбатдаги қабулда туман туман ҳокими ўринбосарлари иштирок этди. Қабулда фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммоларга тўхталдилар. Хусусан, моддий ёрдам, уй-жой, ишсизлик билан боғлиқ муаммолари билан мурожаат қилишди.
Қабулда туман ҳокими ўринбосари томонидан мурожаатгўйларнинг саволларига батафсил жавоб бериш билан бирга, мурожаатларда кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, уларнинг ижро этилиши бўйича аниқ муддат ва назорат чоралари белгиланди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати