Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019йил 17 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 325-сонли Қарорининг 2 бандида 2019 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2020 йил 1 мартдан бошлаб республика бўйича-тегишли равишда тракторчи-машинист гувоҳномасини расмийлаштиришда-тракторчи-машинист гувоҳномасининг, техникаларни рўйхатддан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда)-техник паспорт ва техник гувоҳноманинг янги намуналари берилади;
2020 йил 1 март-2020 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи машинист гувохномомаси, уларнинг берилган санасидан қатьи назар, эгаларининг аризасига кўра, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, олди-сотди, рўйхатдан ўтказиш ва чиқариш даврида алмаштириладим;
2021 йил январь-2022 йил 31 декабрь даврида эски намунадаги барча техник паспорт ва техник гувоҳнома, тракторчи-машинист гувоҳномаси, уларнинг берилган санасидан қатьий назар, мажбурий тартибда алмаштирилади;
эски намунадаги техник паспорт ва техник гувоҳнома, давлат рақам белгилари, тракторчи-машинист гувоҳномаси 2023 йил 1 январдан бошлаб хақиқий эмас деб ҳисобланади.
С.Норқулов
Ўзагроинспекциянинг Мирзачўл туман
бўлими Техника ҳолатини назорат қилиш
шўбаси катта инспектори