Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг сўзсиз ва ўз вақтида бажарилишида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида тарқатиш, ижрочиларга ва аҳолига уларнинг моҳияти ва мазмунини тушунтиришнинг самарали механизмларини яратиш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Жиззах вилоят ҳокимлигининг 2022 йил 27 июндаги 01-1209 сон “Йўл ҳаритаси” ҳамда 2022 йил 27 июндаги 01-1208-сон “Йўл режа графиги” ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги юридик бўлими бошлиғи Г.Ҳамраева, бош юрисконсульти П.Тожиевлар томонидан Мирзачўл туман ҳокимлигида “Е-қарор” электрон тизими орқали қабул қилинаётган қарор ва фармойишларни Қонун ҳужжатларига мувофиқлигини ҳамда “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонун талабларига кўра, Қонунчилик ҳужжатларини тарқатишнинг яхлит тизимини шакллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларга оид расмиий шарҳларни ижрочиларга етказиш, тушунтириш (тарғибот) ишлари ўрганилди.
Ўрганиш натижалари билан туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, бўлим ва гуруҳ раҳбарлари, Кенгаш маъсул ходимлари, ҳалқ таълими бўлими раҳбарлари иштирокида ҳудудий адлия бўлими бошлиғи жалб қилинган холда алоҳида семинар ташкил этилиб, унда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июндаги 96-сон Раёсат мажлиси баёни ўқиб эшиттирилди ва кўрсатиб ўтилган бўйича масъул ходимларнинг тушунтиришлари эшитилиб, келгусида бу каби хато ва камчликларга йўл қўймаслик учун тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Кун тартибидаги асосий масалалар сифатида “Е-қарор” тизимига киритиладиган ҳоким қарор ва фармойишлари, кенгаш қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш жараёнлари, келишув ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш масалалари, қабул қилинган қорор ва фармойишларнинг амалдаги қонунга мувофиқлиги ҳамда ўрганиш ва мониторинг натижалари, бу жараёнда аниқланган камчилик ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш борасида ҳам тўхталиб, семинар иштирокчиларидан тушган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Семинар якуни билан вилоят ҳокимлиги юридик бўлими бошлиғи Г.Ҳамраева томонидан семинарда иштирок этган маъсулларга фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тегишли кўрсатма, тавсия ва топшириқлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати