Мирзачўл тумани “Боғбон” ҚФЙ ҳудудидаги Ухум кўчасида яшовчи Бибиопа Пўлатованинг ҳовлисида “Бувижонлар мактаби-ибрат мактаби” шиори остида маънавий-маърифий тадбир уюштирилди.
Тадбирга маҳалланинг фаол аёллари ўзлари таёрлаган турли мавзулардаги саҳна кўринишлар, спорт мусобақалари ва энг муҳими қадриятларимизнинг мустаҳкамланиши учун айниқса ёш оилаларимиздаги оналаримизга мос алла айтиш маросими йиғилганларда катта таъссурот қолдирди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Мавлонова, туман “Бувижонлар мактаби” Ш.Ёқубова ва тумандаги маҳалла фаоллари иштирок этишди.
“АЛЛА” айтишда маҳалладан Нодирахон Жўраева, Кимё Кушбакова, Анора Ҳамроева, Роза Маматова каби онахонларимиз маҳалла фаолининг фахрий ёрлиқлари ва совғаларини қўлга киритди.
С.Тўймурадова.
Маҳалла хотин-қизлар фаоли
@mirzachultumani