Зеро, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, бир сўз билан айтганда “Маҳаллабай” ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида жорий этилган ҳоким ёрдамчилари фаоллик билан ўз маҳаллаларида ишларни давом эттирмоқдалар.
Жумладан, 3-сектор худудидаги "Пахтазор" шаҳарча фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси Б.Бобобеков томонидан маҳалладаги тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати