Туманнинг чекка ҳудудларидан бири "Гулзор" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзод Ахмедов, Халқ қабулхонаси Мирзачўл тумани бўлими мудири Илхом Нурманов ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида маҳалла аҳолиси олдида турган муаммолар юзасидан тоза ичимлик суви, оқар сув, йўл, электр энергияси, субсидия ажратиш, бетон деворларни ўрнатиш, болалар майдончаси барпо этиш, ички йўлларни таъмирлаш каби мурожаатлар эшитилди.
Сайёр қабулда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга катта эътибор қаратилди.
Сайёр қабулда жами аҳоли томонидан 11 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 4 таси жойида ҳал этилди, 7 таси муддат талаб қилганлиги боис назоратга олиниб, уларнинг ечими борасида мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати