Туманда ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спортга бўлган қизиқишларни янада ошириш мақсадида бир қатор ижобий ишлар қаторида бугун Мирзачўл тумани, 1-сектор, "Мустақиллик" МФЙ ҳудудидаги "Алпомиш" кураш саройида спортнинг "миллий кураш" тури бўйича Мирзачўл туман ҳокими кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди.
18-30 ёшли спортсеварлар ўртасидаги ушбу мусобақада қатнашган барча ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари ҳамда медаллар билан тақдирланишди.
Мусобақаларнинг тақдирлаш жараёнидан фотолавҳалар.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати