Cўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 2018 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида “Ғалаба” массивида қуриб битказилган намунали 2, 3-хонали 4-сотихли уйларнинг жорий йил март ойида сурункали ёғингарчиликлар оқибати юзага келган қурилишдаги камчиликлари юзасидан видеолавҳалар бўйича туман ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари бўлими ахборот берди.
Жумладан, жорий йилнинг 7 май куни телеграмм мессенжерининг негатив каналидаги "Кам таъминланган аёллар, ўзларига берилган уйларнинг нураб бораётгани, янги уйлар икки йил ўтмасдан авария ҳолатига келгани ҳақида кўп жойларга шикоят қилишди..." мазмунидаги бошланган материалга ушбу маҳаллада бугунги кунда жадал таъмирлаш ишлари кетаётганлиги айтиб ўтилди.
Наъмуна сифатида Барокат кўчасидаги 70-уйда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, ушбу уйда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари аҳоли томонидан ижобий қабул қилинганидан сўнг таъмирталаб ҳолга келиб қолган уйлар босқичма-босқич таъмирлаб берилмоқда.
“Ғалаба” МФЙдаги 2018 йилда қурилган жами 189 та уй-жойлардан 93 та 2 ва 3-хонали уйларга турли даражада зарар етган.
Шундан, 35 та уй-жойларда (Барокат кўчаси, 6, 7, 11, 28, 32, 36, 39, 51, 56, 58, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 78, 81, 95, 96, 101, 102, 103, 107, 109, 112, Янгихаёт кўчасидаги 19, 24, 35) уйларнинг поллари чўкиши натижасида оралиқ деворларида ёриқ пайдо бўлган (35 та уй-жойларда тўлиқ тамирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати