Мирзачўл туманида бугун ҳар бир маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бугун эрта тонгдан туман ҳокими бошчилигида тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари билан биргаликда Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида бириктирилган ҳудудларида бўлиб, аҳоли хонадонларини бирма-бир айланмоқда, уйма-уй юриш пайтида аҳоли билан томорқадан самарали фойдаланиш, хонадонларни ободонлаштириш юзасидан ҳам тавсиялар беряпти.
Бир мушт бўлиб, ҳамжиҳатликда қилинган ҳатти-ҳаракат туманимизни энг тоза ҳудудга айлантиришда асосий омил бўлиб қолади.
Ҳурматли тумандошлар! Келинг белни-белга боғлаб, Мирзачўлни тоза ҳудудга айлантирайлик! Ҳар биримиз хонадонимизни, кўчамизни, маҳалламизни обод қилишда ўз ҳиссамизни қўшайлик!
С.Бойматов
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи