Мирзачўл туманида жамиятда янги маънавий макон яратишда хотин-қизларнинг фаоллигини қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсата оладиган обрў-эътиборли ва катта ҳаётий тажрибага эга бўлган, фаол ва ташаббускор аёлларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш бўйича хотин-қизлар фаоллари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, куни кеча "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам "Оқила аёллар" ҳаракати аъзоларига зарур шарт-шароитлар яратилди ҳамда маҳаллада ушбу фаолият ташкил этилди.