Жорий йилнинг 18 октябрь куни Мирзачўл туманидаги 13-сонли мусиқа ва санъат мактабида Жиззах вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 5 августдаги "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилакатикаси ҳолати тўғрисида"ги СҚ-596-IV-сонли қарорига мувофиқ оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида содир этилаётган ҳар бир оғир ва ўта оғир жиноятларни масъуллар иштирокида муҳокама қилиб, уларни келиб чиқиши сабабларини таҳлил қилиш ва келгусида бундай нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар режа графигига асосан тадбир ўтказилди. Тадбирга Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор Х.Алимова, вилоят прокуратурасидан Ш.Матчанов, вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ катта инспектори Ш.Анваров, вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бош мутахассиси О.Норжигитов, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Ш,Ибрагимова, Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи О.Мусурмонов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Байматов, туман бош имом ҳатиби Ш.Байжанов, туман ИИБдан Б.Абдураззоқов, туман ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи С.Бобожонов, туман оила ва хотин-қизлар бўлими мутахассиси Г.Омирова, маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилакатика инспекторлари, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари қатнашдилар. Тадбирда сўзга чиққанлар оила-турмуш доирасида низоларни олдини олишда ҳамкорликда ишларни олиб бориш ва маҳаллалардаги нуронийларни ёш оилалар билан давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказишда, уларнинг ҳаёт йўлларини ёшларга ибрат қилиб, уларданнинг панд-насиҳатларига амал қилишлари бўйича ҳам фикр-мулоҳазалар юритилди.