Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги жамият ҳаётининг фаровонлиги йўлида яратилаётган имкониятлар мисолида ўз исботини топиб келмокда.
Бу ўринда ҳар бир фукаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаб берувчи қонунлар алоҳида аҳамиятига эга. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бош қомус сифатида ҳалқ манфаатлари йўлида хизмат қилади ва ҳар йили 8-декабр санаси бутун Республика бўйлаб мазкур Қонуннинг кабул қилинганлиги эътирофи сифатида нишонланиши анъанага айланган.
Ҳозирги кунда ер юзида мавжуд давлатларнинг деярли барчаси ўзларинпнг эркин сиёсати, тили, давлат рамзларига эга. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз конституциясига эга эмас.
Тўғри, уларда конституция ўрнини бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатлар бажариши мумкинки, Конституция деб аталмиш қатъий белгилаб қўйилган қонун-қоидалар мажмуасига эга эмас. Ўзининг миллий рамзлари каторида тилга олинадиган конституцияга бизнинг мамлакатимиз хам эга эканлиги кишини қувонтиради.
Биламизки, 8-декабр санасини ҳар йили кўтаринки кайфиятда ўтказиш одат тусига айланган. Негаки. бу санада мустакил Ўзбекистон Республикаси конституцияси кабул килинган. 1992-йилдан бери бу кун Республикамиз сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутган кун сифатида каралиб' келинмокда
Шу ўринда тарихга оир назар ташласак:
Ўзбекистон Республикасп Конституцияси 1992 йил 8-декабрда Ўзбекистон Республикаси XII-чақирик Олий Кенгашининг XII -сессиясида қабул қилинган. Ўзбекистонда аввал хам конституциялар кабул килинган эди (1927, 1937, 1978 йилларда кабул килинган). Лекин у конституцияларда Ҳалқ ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган.
Олий Кеигаишииг 1990-йил 20-июнда эьлон қилинган “Мустақиллик декларацияси” мамлакатимиз яиги конституцияспнн ишлаб чикишга асос бўлди, 64 кишндан иборат конституциявий комиссия тузилган. Конституция лойиҳасииинг биринчи нусхаси 1991-йилнинг учинчи чорагида тайёрланган. У муқаддима, 6 бўлим ва 158 моддадан иборат бўлган. Мукаммаллик даражасидан анчайин узоқ бўлган конституция мустакилликка эришилгандан сўнг қайта кўрилиб, 1992-йил баҳорда унинг 149 моддани ўз ичига олган иккинчи нусхаси тайёрланган. Бир қанча муҳокамалардан сўнг конституцпянинг учинчи нусхаси ҳам ишлаб чиқилган. Шу йили конституция ҳалқ муҳокамаси учун бир неча бор матбуотда эълон килинган. Таклиф ва тавсиялар, хатлар кўриб чиқилиб конституциянинг мукаммал варианти ишлаб чиқилган.
Конституцпя Италия, Франция. Фннляндия каби давлатлар конституциялари тарихини ўрганиб, бизга тааллуқли жойлари олиб тузилган. Бунда БМТнинг Ҳалқаро Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлардан ҳам фойдаланилган. Конституциявий комиссия 1992 йил 26 сентябрда Конституцпя лойихаснни умумҳалқ мухокамасига кўйилган. Шу бўйича тушган барча таклиф, мулоҳазалар ўрганиб чикилиб, Конституция лойиҳасига киритилган.
Ўзбекнстон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.
А.Сайфитдинов
Вилоят маъмурий
суди судъяси
скачать dle 12.0