Мирзачўл тумани, 1-сектор ҳудудидаги "Янгидала" ҚФЙда сектор раҳбари, туман ҳокими Ш. Ахмедовнинг қишлоқ аҳолиси, шу жумладан аёллар ҳамда ёшлар билан турли соха вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2022 йил 15 декабрь куни "Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари"га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида жорий йил 30 декабрь кунига қадар амалга оширилиши белгиланган барча долзарб вазифалар ижроси юзасидан сектор ҳудудида олиб борилаётган ишлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тадбир давомида аҳоли мурожаатлари эшитилиб, жами 11 та мурожаатдан, 4 таси жойида ҳал этилди, қолганлари тегишлилиги бўйича мутасаддиларга бириктирилди, зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати