Жиззах вилояти, Мирзачул тумани, "Мирзадала" ШФЙда "Депутат ва аёл" учрашуви ўтказилди.
Мазкур учрашувда Мирзадала ШФЙдан сайланган депутат Б.Аманова иштирокида маҳалла хотин-қизларининг мурожаатлари қабул қилинди.
Учрашувда 10 га яқин хотин-қизлар турли масалалар юзасидан таклиф ва муаммолари бўйича мурожаат қилишди.
Ҳар бир мурожаат тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ижобий ҳал этиш борасида тегишли масъуллар билан келишилди ва 3 нафар хотин-қизлар муаммолари жойида ҳал этилди.