Мирзачўл туман 2 сектор раҳбари Ж.Д.Кушилов ва ишчи гурух аъзолари, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчилари ва хотин кизлар фаоллари иштирокида, Боғбон ҚФЙ, Ўзбек қозоқ маданият маркази биносида аҳоли ва ёшлар ўртасида учрашув ўтказилиб, фуқароларни мурожаатлари жойида ўрганилиб, ижобий ечимини топди.
Ушбу мурожаатлар юзасидан Ухум кўчасидаги 10 та хонадонга ичимлик сув таъминоти бўйича 180 метр узунликда сув трубаларини ёткизиб, сув тармоғига улаш ва Афросиёб кўчасида 1 та хонадонни табиий газ тармоғига улаш ишлари бошлаб юборилди ва 1 та мурожаат юзасидан даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатилмокда.
Бу борада тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.