Мирзачўл туман Мудофаа ишлари бўлими томонидан туман ҳокимлиги, туман Ветеран жангчи- фахрий ва ногиронлар бўлими, ДИҚнинг Мирзачўл туман маъсул ходими, Ёшлар ишлари агентлиги, 23340 харбий қисм ҳарбийлари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар иштирокида харбий ватанпарварлик рухида "МАРД АСКАР- ЁШЛАРГА НАМУНА" мавзусида ёшлар фестивали ўтказилди.
Тадбир давомида ДИҚ нинг Мирзачўл туман маъсул ходими тамонидан — Бутун дунёда кучайиб бораётган радикализм, экстремизм, терроризм, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар, радикализм ва экстремизм ғояларига берилмаслик, Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз, деб тушунчалар бериб ўтди.
Тадбирда 400 нафар ўқувчи ешлар иштирок этишди.