Мирзачўл тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Янгидала” маҳалласида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Наврўз байрам тадбирида туман фаоллари, нуронийлар сўз олиб, барчани ўлкамизга кириб келаётган Наврўзи олам билан ҳамда тўйлари нишонланаётган тўй болаларнинг ота-оналарини тўй билан қутлади. Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.
Суннат тўйи нишонланаётган 4 нафар болажонларга ҳомийлик совғаси велосипедлар топширилди, ташкилотчилар томонидан хатна тўйи бўлаётган жажжи болажонларга тўй чопончалари кийдирилди ҳамда совға-саломлар улашилди.
Кекса, нуроний отахонларимиз эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, тўй болаларга эса бахт-саодат тилаб дуога қўл очдилар.