Мирзачўл туманида жиноят содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Муҳокама давомида, йиғилиш иштирокчиларининг фикр мулоҳазалари тингланиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасидаги фаолият таҳлил қилинди, ҳамда жиноятларнинг профилактикаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, тадбирда Пайшанба "Профилактика куни" муносабати билан маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш ва унинг оқибатлари юзасидан тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.
Асосий мақсад эса, туманда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни камайтиришдан иборат.