Мирзачўл тумани маҳаллаларида аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлаш борасидаги ишлар жадал давом эттирилмоқда.
Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзод Аҳмедов масъуллар билан биргаликда ичимлик сув тармоғини тортиш лойиҳаси юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди, мавжуд муаммолар танқин остига олиниб, муҳим чора-тадбирлар белгиланди.