Мирзачўл туман маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича Давлат Хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги мусобақаси саралаш босқичларига старт берилди.
Дастлабки саралаш ўйинлари тумандаги "Янгидала" ва "Мустақиллик" маҳаллалари ёшлари ўртасида бўлиб ўтди.
ДХХ кубоги мусобақаларига асосан «Ёшлар дафтари»га киритилган, уюшмаган ва кам таъминланган (шу жумладан, олис ва чекка ҳудудларда жойлашган) 16-30 ёшдаги ёшлар жалб қилиниб, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, футбол ва мини-футбол спорт турларини ривожлантириш ҳамда жойларда янги иқтидорларни аниқлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Мана шундай қизғин мусобақалар ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати