Барчамизга маълумки, юртимизда 9 май-Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиши анъанага айланиб келмокда.
Зафаробод тумани "Бирлик" ҚФЙда яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдурахимова Мария Ефимовнага 9 май-Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президент табриги ва қимматбаҳо совғалари Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодиров томонидан тантанали равишда топширилди.