Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилик делегация аъзоларини вилоят ҳокими Эргаш Салиев қабул қилди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев музокаралар давомида вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ва инвестиция салоҳияти ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича тушунчалар бериб, вилоятнинг асосий драйвер соҳалари бўлган автомобилсозлик, текстил, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасида инвестиция лойиҳаларни хусусида сўз юритди.
Ўз ўрнида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник ҳам Жиззах вилоятини бугунги салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтар экан, вилоятда амалга оширилаётган ишларни ижобий дия баҳолади.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев жаноб элчи Жонатан Хеникни IT Park Жиззах вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги Анжуманлар саройи билан яқиндан таништирди.
Шунингдек, жаноб элчи Жонатан Хеник "Қорасой" сейсмик станциянинг очилиш маросимида иштирок этиб, “Истиқбол Aвлоди” марказига ташриф буюрди ва у ерда марказ директори Назифа Камалова билан учрашув ўтказгандан сўнг, Шароф Рашидов уй музейи кўздан кечирди ҳамда Пахтакор туманидаги “Silverleafe” агрокластерига бориб, агрокластерда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати