Мирзачўл туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 апрелдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитларни ривожлантиришни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбааларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 161-сон Қарорига асосан Агробанк АТБ туман филиали орқали имтиёзли кредитлардан мақсадли фойдаланилмоқда.
Жумладан, туманнинг 1-сектор ҳудудидаги "Ипак йўли" ҚФЙ, Ифтихор кўчаси 3-уй, 1-хонадонда истиқомат қилувчи Абдуназаров Абдуҳалим Ҳамидович давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланди.
2 сотих ерда иссиқхона барпо этиб, булғор қалампири, кўкатлар ҳамда бодринг каби маҳсулотлар етиштириб, бозорга олиб чиқмоқда.
Даромади ҳозирда 6-7 миллион бўлса, келгусида иссиқхонани кенгайтириб, маҳсулот турини кўпайтириб, даромадни 30, 40 миллионга етказиш ниятида. Ана шундай меҳнати ортидан оилавий даромадини ошираётган тадбиркорларимиз сафи кенгаяверсин.