Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз бўйлаб 30-июн - “Ёшлар куни” муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” шиори остида “Ёшлар ойлиги” ўтказилмоқда.
Ёшлар ойлиги доирасида Мирзачўл туманидаги "G'alaba Tekstil" тикувчилик корхонасида “Миллий қадриятлар ҳафталиги” лойиҳаси доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, журналист Ҳанифа ЗОКИРОВА, Тарих фанлари доктори, профессор Дилором БОБОЖОНОВА, Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Саидакбар ХОЛМАТОВлар иштирок этишди