Жорий йилнинг 13 июль куни “Адолат кўзгуси” газетасининг №29-сонида “5 йилдан бери сарсон фуқаронинг оҳу доди” мавзусида мақола эълон қилинди. Материалда фуқаронинг 2018 йилдан бери бузилган уйи учун товон пули ололмай сарсон экани баён этилган.
Мирзачўл туман ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиладики, ўрганиш жараёнида, Мирзачўл тумани, “Ғалаба” маҳалласи ҳудудидаги 54 та вақтинчалик одамлар яшаш учун мўлжалланган (барак) уйлар 1960-1969-йилларда қурилган бўлиб, ушбу уйларда 395 та оила яшаб келганлиги, мақолада кўрсатилган Мирзачўл тумани, “Ғалаба” маҳалласи, Навоий кўчаси, 6-уй, 6-хонадонда 6 йилдан буён фуқаро Бахтиёр Келдиёров ижара асосида яшаб келган ҳамда фуқаро Қудрат Ирсалиевнинг номига ўзаро оғзаки олди-сотди битимига асосан 2011 йил 15 февраль куни 30 кун муддат ичида вақтинчалик кўчиб кириш учун ордер берилганлиги, берилган ордер 30 кун муддатда ўз кучини йўқотиши, Ғалаба маҳалласи ҳудудидаги вақтинчалик яшаш учун мўлжалланган (барак) типидаги уй-жой Жиззах вилоят Давлат архитектура қурилиш назорати инспекциясининг 2014 йил 25 июн кунги №15в техник хулосага биноан қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда фуқаро Қудрат Ирсалиев вафот этганлиги сабабли, фуқаро Илҳом Ирсалиевнинг юқоридаги мазмундаги мурожаатлари бўйича тўпланган барча ҳужжатлар туман ва вилоят прокуратуралари томонидан кўриб чиқилиб, барча талаблар ўрганилган ҳамда суд қарорлари қабул қилинган, иш тугатилган.
Маълумот ўрнида, Фуқаро И.Ирсалиевнинг дастлабки мурожаати 2019 йил 26 март кунги 12589-pp/19-сон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ишонч телефони орқали келиб тушган ва унинг мурожаатига қонуний тартибда жавоб хати қайтарилиб ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлсада ушбу фуқаро 17.06.2019 йилда 51393-s/19 сонли, 28.09.2019 йилда 393985/19-сонли, 28.09.2019 йилда 393992/19-сонли, 24.10.2019 йилда 432695/19-сонли, 10.05.2020 йилда 211836/20-сонли, 15.08.2020 йилда 75482-s/20-сонли, 21.08.2020 йилда 78077-s/20-сонли, 27.08.2020 йилда 80281-s/20-сонли, 25.01.2021 йилда 2025-pp/21-сонли, 30.04.2021 йилда 54141-s/21-сонли, 11.05.2021 йилда 58641-s/21-сонли, 26.05.2021 йилда 64491-s/21-сонли, 08.06.2021 йилда 70821-s/21-сонли, 13.06.2021 йилда 72937-s/21-сонли, 13.06.2021 йилда 72961-s/21-сонли, 14.06.2021 йилда 73269-s/21-сонли, 01.08.2021 йилда 94556-s/21-сонли, 29.08.2021 йилда 110706-s/21-сонли бир хил мазмундаги яъни бузилишга тушган уй-жойи учун янги уй-жой ажратилишини сўраб такрор ва такрор мурожаат қилишда давом этмоқда.
Фуқаро И.Ирсалиевнинг мазкур масала юзасидан йўллаган мурожаати туман ҳокимлиги томонидан бир неча бор кўриб чиқилганлиги мазкур масала юзасидан тегишли тартибда судда ҳам қонуний тушунтириш берилиб, суд тартибида унинг аризаси рад қилинганлиги сабабли бундан буён мазкур масала юзасидан фуқаро И.Ирсалиевнинг мурожаатини кўриб чиқилмаслигини билдириб, асос сифатида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 30-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш тугатилиши белгиланганлиги маълум қилинган.