“Ободонлаштириш ойлиги” доирасида боғни кўркам ҳолатга келтириш учун эрта тонгдан туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ташаббускорлик билан ишларни бошлаб юборишди.
Болалар майдончалари, йўлаклар тартибга келтирилиб, атракционлар ҳолати кўздан кечирилмоқда.
Қисқа фурсатда бу маскан яна обод ва гавжум гўшага айланади, ҳозирда турли лойиҳалар амалга ошириш бўйича ишлар режалаштирилмоқда.