Семинарда Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши раиси О.Намазова, ҳамда партия гуруҳи аъзолари томонидан иштирокчиларига Конститутцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича маъруза қилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1 боб 1- моддасига Ўзбекистон-хуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат деб ўзгартириш киритилгани, айнан ХДПнинг сайлов олди Дастурида илгари сурилган ғоя ижтимоий давлат тушунчаси киритилганлигини мамнуният билан айта олишини изхор қилди.
Семинар сўнггида Партиянинг ғояларини оммалаштириш ва ҳаётга тадбиқ қилишга қўшган муносиб ҳиссаси, ташаббускорлиги ва фидоийлиги, сайлов жараёнларидаги фаол кузатувчиларга Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раисининг Фахрий Ёрлиқлари топширилди. Ҳамда Партия сафига янги қабул қилинган аъзоларга Партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.