Юртимизда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 10-июлдан 10-августга қадар “Долзарб 30 кун” тадбири ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан аҳоли хонадонлари, корхона, ташкилот ходимларига хамда Марказий дехкон бозоридаги тадбиркорларга Мирзачўл тумани ФВБ ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилиб, кўргазмали чиқишлар ташкил қилинди.
Учрашув давомида ёнғинни келтириб чиқарувчи ҳолатлардан эҳтиёт бўлишларини, носоз электр мосламаларидан фойдаланмасликларини тарғиб қилувчи эслатмалар тарқатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда тадбир иштирокчиларига бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан фойдаланиш тартиблари ўргатилди.