Мирзачўл туманида “маҳаллабай” тизими асосида ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича давлатимиздаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланилган ҳолда ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, Мирзачўл тумани “Боғбон” маҳалласи, Афросиёб кўчасида яшовчи Олим Қурбонов ҳам ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоллари кўмагида давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, томорқасида иссиқхона қуриб, бодринг етиштиришни йўлга қўйди, бугунги кунда экилган бодринглар ҳосилга кириб, кўзни қувнатмоқда.