Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 459-Ф-сонли Фармойишига асосан "30 июль-30 август кунлари Республика ҳудудида ободонлаштириш ойлиги" ўтказилиши белгиланди.
Шу мақсадда, бугун Мирзачўл тумани "Боғбон" ҚФЙда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, "Оқила аёллар" ва ёшлар етакчилари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ҳожи ота, ҳожи оналар биргаликда юртимиздаги "Долзарб 30 кунлик" ободонлаштириш ойлиги жараёнларига фаол ҳисса қўшиш мақсадида аҳоли ва айниқса, ёшлар ўртасида тарғибот ишлари, суҳбатлар олиб борилди ва маҳаллада ҳашар ободонлаштириш ишларини ташкил қилишда бош бўлдилар.