Ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича Мирзачўл туманда, Жиззах вилояти хокими ўринбосари Л.Ахмаджонов, Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ТЭҚК бошқарма бошлиғи Д.Латипов ҳамда ҳамкор ташкилотлар ҳамкорлигида, Мирзачўл туманида ижтимоий соҳа ташкилотлари, уюшмаган ёшлар, маҳалла фаоллари ҳамда давлат ташкилотлари ишчи ходимлари иштирокида "Жахолатга қарши маърифат" мавзусида тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Жиззах вилояти хокими ўринбосари Л.Ахмаджонов ҳамда Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси ТЭҚК бошқарма бошлиғи Д.Латиповлар тамонидан экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл қиёфаси мавзуларида тадбир иштирокчиларига етарлича тушунчалар бериб ўтилди.
Шунингдек “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл мақсадлари тасвирланган фотокўргазмалар ва видеороликлар намойиши ташкил этилди.