Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда Президент мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.
“Турли зиддиятлар туфайли логистика ва маҳсулот етказиб бериш занжирининг узилгани, ҳамкор мамлакатлар валютасининг қадрсизлангани, глобал миқёсдаги юқори инфляция оқибатида молиявий ресурсларнинг қимматлашгани каби омиллар таъсирини тадбиркорларимиз жуда яхши билишади.
Тан олиш керак, бундан буён ҳам осон бўлмайди. Йўл қўйилган камчиликлардан тўғри сабоқ чиқариб, фақат олдинга интилсак, бизнинг меҳнаткаш халқимиз, ишбилармон тадбиркорларимиз ҳар қандай машаққатни албатта енгиб ўтади, мен бунга ишонаман”, - деди давлатимиз раҳбари нутқининг аввалида.
Бундай мураккаб шароитда муаммоларни бевосита бизнес вакилларининг ўзидан эшитиб, уларга биргаликда ечим топиш ва бу орқали тезкорлик билан қарор қабул қилиш энг тўғри йўл эканлиги қайд этилди.