Ўзбекистон ХДП Мирзачўл тумани Кенгаши томонидан "Янги Ўзбекистонни ёшлар билан бирга қурамиз" шиори остида Мирзачўллик ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши ёшлар ва хотин-қизлар билан ишлаш бўлими раҳбари Ж. Сайфуллаевна, вилоят Кенгаши аъзолари иштирок этдилар.
Учрашув сўнггида партияга янги қабул қилинган ёшларга, партиянинг аъзолик гувоҳномалари топширилди.