Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар негизида - халқимизни рози қилиш мақсадлари мужассамлашган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.2023 йилдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли қарори асосида туманда бир қатор тадбирлар амалга оширилди.
Йўл-транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш Манзилли рўйхатига мувофиқ туманнинг “Ержар” маҳалласи Бодомзор, Раҳимов, “Ғалаба” маҳалласининг Ҳунармадлар кўчаларига 1700 млн сўм бюджет маблағлари ҳисобидан жами 1,7 км цемент-бетон қопламаси ётқизилди.
Ҳудудларни ободонлаштириш, сизот сувларни қочириш ва суғориш тизимларини қуриш бўйича туманнинг “Гулзор” маҳалласидаги Ўзбекистон, Тойлоқсой, Само юлдузи кўчаларида жами 1,6 км, “Ўзбекистон” маҳалласидаги Карвонсарой, Баҳоуддин Нақшбанд, Пахтакорлар, Олтиариқ, Отчопарлар кўчаларида жами 3,8 км, “Янгидала” маҳалласининг Ибн Сино, Накурт, Гулбоғ, Элбек, Маданият, Ҳуррият, Халқобод, Янгиобод, Саодат, Хамза, Хўжакент кўчаларида 2,85 км, 3 та маҳаллар ҳудудидаги 19 та кўчаларда 1640 млн сўм бюджет маблағлари ҳисобидан жами 8,25 км. аҳоли томорқаларини суғориш учун оқар сув тармоқлари қурилди.
Ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш бўйича туманнинг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги 79 та кўп қаватли уйларда жами 6 км канализация тармоғни реконструкция қилиш, 2 дона КНС қуриш ишлари ишлари якунланиш арафасида. Ушбу тадбирлар учун Республика бюджетидан 6,2 млрд сўм маблағлар йўналтирилган.
Табиий газ тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича “Ҳудудгаз таъминот” АЖнинг 286 млн сўм маблағлари ҳисобидан “Боғбон” маҳалласида табиий газ истеъмолчиларининг газ таъминотини яхшилаш мақсадида 1,5 км 144 мм узунликдаги газ тармоқларини реконструкция қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Мазкур қарор асосида амалга оширилган тадбирлар натижасида 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали Мирзачўл тумани аҳолисидан юқорида қайд этилган масалалар, тизимли муаммолар бўйича келиб тушган 17 та мурожаатлар ижобий ҳал этилди. Амалга оширилган ишлар якуни билан 7,5 мингдан зиёд аҳолининг йўл, суғориш тизимлари, канализация, табиий газ таъминоти билан боғлиқ тизимли муаммоларига ечим топилди.
“Ташаббусли бюджет”дан самарали фойдаланиш тизими яратилиши билан маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш имкони яратилди. Бу эса жойларда аҳоли учун муаммоли ҳисобланган масалаларнинг ижобий ҳал этилиши, привовард натижада ҳалқ розилигини олишга хизмат қилади. Мисол тариқасида, туманнинг “Ғалаба” маҳалласи ҳудудидаги Имомқулхон, “Янгидала” маҳалласидаги Маданият кўчаларида жами 1,5 км йўлллар асфалтланди.
Ҳозирги кунда “Пахтазор” маҳалласидаги Самарқанд, “Мирзадала” маҳалласидаги Иқбол кўчаларида жами 1,2 км йўлларни асфалт қопламаси билан таъмирлашга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича аҳоли томонидан “Openbudget.uz” платформаси орқали онлайн тартибдаги овоз бериш йўли билан ғолиб бўлган мазкур тадбирларга 1 миллиард 467 млн сўм маблағлар йўналтирилган.
Амалга оширилган ишлар якуни билан юқорида қайд этилган кўчалардаги 215 та хонадонларда яшовчи 810 нафардан зиёд аҳолининг йўл-транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ тизимли муаммоллари ижобий ҳал этилади.
И.Нурманов
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
скачать dle 12.0