Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24-майдаги ПҚ-162-сонли қарорининг мазмун-моҳияти, ижро интизомини ташкил этишда "edo.ijro.uz" электрон тизимининг ўрни ва аҳамияти" мавзусида вилоят адлия бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги масъул ходимлар томонидан семинар машғулотлари ўтказилди.
Мазкур семинарда, “UNICON-SOFT” МЧЖ мутахассислари томонидан "Edo.ijro.uz" тизимига биритирилган ташкилотларнинг ходимларига мазкур тизимда иш юритиш тартиби, босқичлари ва техник жиҳатлари бўйича етарлича тушунчалар берилди.