Жорий йилнинг 20 октябрь куни Мирзачўл тумани "Ўзбекистон" ҚФЙ худудидаги 11-умумтаълим мактабида туман "Veteran" жангчи фахрий ва ногиронлари бўлими раиси П.Байзоқов, аъзолари З.Усмонов, А. Холматовлар таълим муассасалари фаоллари билан биргаликда "Ёшлар бизнинг келажагимиз" мавзусида ватанпарварликни тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда жами 90-нафардан зиёд ёшлар иштирок этишиб, Ватанни севиш, ватанга бўлган муҳаббатни кучайтириш, она Ватанни ардоқлаш, кўз қорачиғидай асраш, эр йигит кишининг Ватанга хизмат қилиши асосий шарафли бурчи эканлиги ҳақида билим ва кўникмаларини янада оширдилар.