Адлия вазири А.Тошқулов дастлаб Мирзачўл туманининг "Боғбон" қишлоғида фуқаро Д.Эрназарованинг қуёнчилик фаолияти билан жойига чиққан ҳолда яқиндан танишиб, қуёнчилик тадбиркорлиги учун берилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берди.
Шунингдек, Акбар Тошқулов туманнинг “Дўстлик” маҳалла биносида ташкил этилган аёллар тадбиркорлик марказида фуқаро Х.Бойматованинг тикувчилик ва тўқувчилик цехи ҳамда фуқаро Н.Холмирзаеванинг совға буюмлар ясаш йўналишидаги тадбиркорлик фаолияти билан танишиб, улар билан соҳада қабул қилинган ҳуқуқий янгиликлар тўғрисида мулоқот қилди.
Шундан сўнг, адлия вазири ушбу тумандаги “Фаҳр-Мўмин” МЧЖ ҳамда Дўстлик туманининг “Манас” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи, маҳалланинг маданият марказида яратилган имконият ва шароитлар билан танишди.