Заъфарон плантацияларини кенгайтириш ва етиштириш ҳажмларини ошириш мақсадида жорий йил сентябрь ойининг иккинчи декадасида Италиянинг Милан шаҳридан заъфарон пиёзбошлари ортилган навбатдаги юк машиналари Ўзбекистонга юбориш учун тайёрланди.
Айни вақтда, Италиянинг Милан шаҳрида заъфарон пиёзбошларини юк машиналарга ортиш ишлари якунланмоқда ва Жиззах вилоятининг Бахмал тумани томон йўлга чиқиш арафасида.
Мазкур заъфарон пиёзбошлари партияси Италиядан Ўзбекистонгача бўлган 6800 километрлик масофани Евроосиёнинг яна 7 давлат ҳудуди бўйлаб ўтади: Словения, Венгрия, Польша, Беларусь, Россия ва Қозоғистон.
Бугунги кунда майдонларини экинга тайёрлаш ишлари кеча-кундуз давом этмоқда. Зеро, эл манфаати ва Юртбошимизнинг юксак эътибори ҳолдинг жамоасига етарли масъулият юклаш билан бир қаторда, эртанги ёрқин кунлар учун катта умид ҳам бағишламоқда.