Жорий йилнинг 21 ноябр куни Мирзачўл тумани "Боғбон" ҚФЙ худудидаги 17-умумтаълим мактабида туман "Veteran" жангчи фахрий ва ногиронлари бўлими раиси П.Байзоқов, аъзолари А. Холматов, туман ИИБ ВЕМБ инспектор, психолог лейтенант Ш.Қўлдошев, ДИҚнинг Мирзачўл туман ходими М.Умирзаковлар таълим муассасалари фаоллари билан биргаликда "Ёш ватанпарварларни тарбиялаш-фахрийларнинг муқаддас бурчидир" мавзусида ватанпарварликни тарғиб қилиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда жами 60-нафардан зиёд ёшлар иштирок этишиб, Ватанни севиш, ватанга бўлган муҳаббатни кучайтириш, она Ватанни ардоқлаш, кўз қорачиғидай асраш, эр йигит кишининг Ватанга хизмат қилиши асосий шарафли бурчи эканлиги ҳақида билим ва кўникмаларини янада оширдилар.