Туманнинг чекка ва олис ҳудудларидан бири, Қозоғистон Республикасига чегарадош "Янгидала" маҳалла фуқаролар йиғинида 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Шерзод Ахмедов, Халқ қабулхонаси мудири Илхом Нурманов ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида маҳалла аҳолиси олдида турган муаммолар юзасидан йўл, оқар сув, электр энергияси, ички йўлларни таъмирлаш каби мурожаатлар эшитилди.
Сайёр қабулдаги мурожаатлар назоратга олиниб, уларнинг ечими борасида мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати