Жорий йилнинг 13 декабрь куни туманнинг "Ғалаба" маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзод Ахмедов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Жасур Каримов, Халқ қабулхонаси мудири Илхом Нурманов ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида маҳалла аҳолиси олдида турган муаммолар юзасидан газ, электр энергияси, таълим, кредит, тадбиркорлик, бандликни таъминлаш каби мурожаатлар эшитилди.
Сайёр қабулдаги мурожаатлар назоратга олиниб, уларнинг ечими борасида мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати