Жорий йилнинг 14 декабрь куни туманнинг "Тошкент" қишлоқ фуқаролар йиғинида туман ҳокими Шерзод Ахмедов, 4-сектор раҳбари, туман Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи Акмал Баликулов, Халқ қабулхонаси мудири Илхом Нурманов ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул жараёнида қишлоқ аҳолиси олдида турган муаммолар юзасидан газ, электр энергияси, кредит, моддий ёрдам, тадбиркорлик, бандликни таъминлаш каби мурожаатлар эшитилди.
Сайёр қабулдаги мурожаатлар назоратга олиниб, уларнинг ечими борасида мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.
Шунингдек, қабул давомида куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш, газ ва электр жихозларидан тўғри фойдаланиш, ташкилотларда, аҳоли хонадонларида тушунтириш ишлари мунтазам ўтказиш бўйича тарғибот ишлари ҳам олиб борилди.
Мирзачўл туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати