Мамлакатимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар дунёнинг қатор таниқли сиёсатчилари, олимлар, иқтисодчилар, оддий фуқаролар томонидан ижобий баҳоланиб, ислоҳотларнинг биринчи навбатда “инсон қадри учун” хизмат қилаётганлиги эътироф этилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21-декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сонли Фармонининг қабул қилиши билан ноёб тузилма “маҳалла” институтининг жамиятимиздаги ролини оширишга қаратилган яна бир муҳим ислоҳотларга қадам ташланди. Бундан буён аҳоли муаммолари, масалалари биринчи бўғин сифатида маҳалланинг ўзида ҳал этилишига эътибор қаратилмоқда.
Мазкур Фармон билан “маҳалла еттилиги” жорий этилиб, уларнинг асосий вазифалари қуйидагича белгилаб берилди.
Маҳалла раисининг асосий вазифалари
1. Маҳалла ободлигини таъминлаш, “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда аҳолининг фаол иштироки ва масъулиятини ошириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш бўйича тарғибот ишларини амалга ошириш.
(ҳар ойда бир маротаба маҳалладаги барча кўчаларда оммавий ҳашар уюштиради, камида 2 та эҳтиёжманд оилаларнинг таъмирталаб хонадонида қўни-қўшниларни жалб этган ҳолда, ҳашар ташкил этади)
2. Миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни тарғиб қилиш, соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни сақлаш,тўй-маросимларни исрофгарчиликларсиз ихчам ўтказилишини таъминлаш.
(Ҳар чоракда бир маротаба маданият ходимлари, ёзувчи ва шоирларни аҳоли билан миллий қадриятлар ва урф-одатларни сақлаш, тўй-маросимларни ихчам ўтказиш бўйича учрашувлар ташкил этилишини таъминлайди)
3. Маҳаллага бириктирилган давлат органлари вакилларини аҳоли муаммоларини ҳал этишга сафарбар этиш ва муаммоларга ечим топишини таъминлаш.
(Фуқаролар йиғинининг Кенгашида ҳар ойда камида 5 та маҳаллага бириктирилган давлат органлари вакилларининг маҳаллада амалга оширган ишлари юзасидан ахборотини эшитиб, муаммоларни ҳал этишда кўмаклашади)
4. Маҳаллада фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходимфаолиятигаумумий раҳбарлик қилиш, маҳаллани ҳар томонлама ривожлантиришда улар имкониятларидан самарали фойдаланиш.
(ҳар ҳафтада маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика ва солиқ инспекторлари, ижтимоий ходимлар ҳисоботини эшитади ва уларни ҳар бири ҳар ойда камида 10 тадан муаммоли масалаларни ҳал этишини назоратга олади)
5. Маҳалла ҳудудида қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, шу жумладан, таълим, тиббий хизмат, спорт, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
(ҳар ҳафтада бир маротаба маҳалла ҳудудидаги таълим ташкилотида ўқувчиларнинг давомати, оилавий поликлиникаларда (қишлоқ врачлик пунктларида)аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ва патронаж ҳамшираларнинг оилаларгаташрифи, спорт ташкилотларининг аҳоли учун очиқлиги, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари атрофининг тозалиги ҳамда дарахтларни парваришлаш ҳолатини ўрганади).
Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари
1. Доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитишҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.
(ҳар ойда камида 10 нафар ишсизларни даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш чорасини кўради).
2. Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш.
(Ҳар чоракда бир маротаба кредит ёки субсидия ажратилган фуқароларнинг уйига бориб, тадбиркорлик ва даромад топишга қаратилган фаолиятини юриб кетишига кўмаклашади).
3. Ўзини ўзи банд қилган ҳамда ташаббускор фуқароларнинг тадбиркорликка қизиқишларини аниқлаш, уларнинг кичик бизнес субъектига айланишига ёрдам бериш.
(Ҳар чоракда камида 5 нафар ўзини ўзи банд қилган ҳамда ташаббускор фуқароларни якка тартибдаги тадбиркор ёки оилавий корхона сифатида иш бошлашига ёрдам беради).
4. Аҳолига ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонлари ва томорқаларда экилган экинлар ва етиштирилган маҳсулотлар ҳисобини юритади, шунингдек, деҳқон хўжаликлари билан экспортёр, брокер ва қайта ишловчи корхоналарнинг ҳамкорлигини ташкил этади.
5. Маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича микролойиҳалар манзилли дастурини шакллантиради ва лойиҳаларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади.
6. Маҳалладаги бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини аниқлаб, уларни белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқариш чораларини кўради.
7. Маҳалладаги камбағал оилаларнинг ҳар бири учун “индивидуал дастур” ишлаб чиқади ва уларнинг даромадини ошириш чора-тадбирларини
белгилайди.
Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари
1. Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жумладан уларни “Беш ташаббус олимпиадаси”да иштирок этишга жалб этиш.
(Ҳар ойда камида20 нафар ёшларни спорт, мусиқа ва фан тўгаракларига жалб этади. Ҳафтада бир маротаба спорт мусобақалари, мусиқа ва рақс танловларини ташкил этади).
2. Ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари бандлигига кўмаклашиш, жумладан “Ёшлар бандлиги дастури”ни маҳаллада амалга ошириш.
(Маҳаллада ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчиларини рўйхатини шакллантиради ва ҳоким ёрдамчиси билан биргаликда бандлигини таъминлайди.
Ҳар ойда бир маротаба мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашиб, олий таълим муассасаси ва мутахассислик йўналишини танлаш ҳамда кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришга ёрдам беради).
3. Давлат кўмагига муҳтож “оғир” тоифадаги ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш.
(Маҳаллада “оғир” тоифадаги ёшларнинг яшаш манзили ва иш жойига ҳар ойда камида бир маротаба бориб, бириктирилган раҳбарлар билан биргаликда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашади).
4. Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан, шунингдек, профилактика инспектори билан биргаликда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганлар билан тизимли ишлаш.
(Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар ва вояга етмаганларни ғар бири билан индивидуал ишлайди).
5. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, жумладан ёшларга кўрсатиладиган 30 та ёрдам турларидан самарали фойдаланиш.
(Ҳар чоракда бир маротаба ёрдам кўрсатилган ёшларнинг уйига бориб, лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади).
6. Хориждаги ватандош ёшлар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш.
(Ҳар ойда камида бир маротаба хориждаги ёш ватандошлар билан мулоқот қилиш орқали уларнинг фаолиятини ўрганади ҳамда Ватанга қайтиб фаолият юритиши учун маҳалла “еттилиги” билан зарур чораларни кўради).
7. Иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш.
(Ҳар ойда камида 1 нафар иқтидорли ёшларни аниқлайди, истеъдодини рўёбга чиқариш бўйича улар билан индивидуал ишлайди, мавжуд ёрдам турлари орқали уларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўради).
8. Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, жумладан ёшлар етакчисининг ўзи ҳар ойда камида 1 та китоб мутолаа қилиш орқали шахсий намуна кўрсатиши.
(Ҳар чоракда камида бир маротаба маънавият, маданият ходимлари, ёзувчи ва шоирларни жалб қилган ҳолда ёшлар ўртасида китобхонликка оид тадбирларни ташкил этади).
9. Шахсий ривожланиш мақсадида, жумладан “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида камида 1 та хорижий тилни мукаммал ўрганиш.
(Маҳалла ёшларини хорижий тилларни ўрганишга доимий қизиқтириб боради).
Хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари
1. “Соғлом оила – соғлом жамият” тамойилларини тарғиб қилиш, хусусан яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳни олдини олиш, репродуктив саломатликни яхшилаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.
(Ҳар ойда камида 20 та оилага кириб, оилавий қадриятларни тарғиб этади ва никоҳларни қонунийлигини таъминлайди. Маҳаллада ҳар ойда ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилаларнинг 5 тасини соғлом турмуш тарзига қайтаради).
2. Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, таълим имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш.
(Ҳар ойда бир маротаба мактабдаги ўқувчи қизлар билан учрашиб, уларнинг таълим олишга қизиқишини оширади. Ҳар ойда камида 5 нафар маҳалладаги хотин-қизларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилади).
3. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ушбу муаммолар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилиш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ижтимоий ходим билан биргаликда ташкил этиш.
(Ҳар ойда камида 10 нафар оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этади).
4. Хотин-қизлар ўртасида ижтимоий профилактика ва мослаштириш ишларида ҳамкорлик қилиш, тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратишда иштирок этиш.
(Ҳар ойда бир маротаба жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган
ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизларни хонадонига бориб, муаммосини ўрганади. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлайди
ва профилактика инспекторига хабар беради).
Профилактика инспекторининг асосий вазифалари
1. Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш.
2. Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсиз муҳитни таъминлаш.
3. Фуқароларнинг қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда кўмаклашиш.
Ижтимоий ходимнинг асосий вазифалари
1. Оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларни аниқлаш.
2. Уларнинг эҳтиёжларига қараб, комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил этиш.
Солиқ инспекторининг асосий вазифалари
1. Тадбиркорларга солиқ хизматларини кўрсатиш.
2. Солиқ базасини кенгайтириш чораларини кўриш.
3. Солиқларни ундириш ва маҳалла бюджетининг даромадини шакллантириш.
Айни кунларда Ўзбекистан Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи буғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда амалга ошириш механизмларини ижрочиларга етказиш мақсадида “маҳалла еттилиги” учун ўқув-семинари ташкил этилди. Семинардан мақсад “маҳалла еттилиги” нинг фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этишга кўмаклашиш.
“Маҳалла еттилиги” олдида турган энг муҳим масала Ҳурматли Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, мажбурият ва масъулиятни ҳис қилган ҳолда меҳнат қилиб, том маънода аҳоли муаммолари, масалалари биринчи бўғин сифатида маҳалланинг ўзида ҳал этишдан иборатдир.
И.Нурманов,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мирзачўл туманидаги Халқ қабулхонаси мудири
скачать dle 12.0