Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари суд ҳокимияти мустақиллигини ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш имконини берди.
Шу билан бирга «Янги Ўзбекистон — янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда «Инсон қадри учун» ғояси асосида жойларга чиққан ҳолда аҳолининг айниқса ёшларимизнинг ҳуқуқий муоммоларини ўрганиш ва ушбу муоммоларни жойида ечиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида судлар томонидан салмоқли ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида эътироф этмоғлигимиз лозимдир.
Жумладан, жорий йилнинг 31 ноябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг судьяси Б.Иноятов томонидан Мирзачўл тумани “Ғалаба” МФЙ ва 10-умумтаълим мактабларида фуқаролар ва ёшларимизнинг ҳуқуқий муоммолари юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди.
Мазкур давра суҳбатлари даъвомида маҳалла фуқароларининг муоммолари ўрганилди. Ўрганиш жараёнида айрим фуқароларнинг муоммолари жойида ижобий ҳал қилинди ва айримлари юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Шунингдек, тумандаги 10-мактаб ёшларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва суд тизими ҳақидаги билимларини ошириш юзасидан ҳамда ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилганлиги ҳақида тушунтиришлар берилди. Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.
Иноятов Ботир Рахматович
Фуқаролик ишлари бўйича
Дўстлик туманлараро судининг судьяси
скачать dle 12.0