Бугун Мирзачўл касб хунар мактабида ёшларнинг Ватанпарварлик,мардлик, жасурлик рухида тарбиялашда маънавий маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда 524-Сафарбарлик чақирув резерви командири подполковник Ў. Бахрамов, Мирзачўл туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор У. Мирзакаримов, туман ҳокими ўринбосари У. Рустамовлар иштирок этдилар.
Ташриф буюрганлар ўқувчиларимизга Қудратли Армиямиз, унда хизмат қилаётган аскарларимиз фаолияти ва бир қатор ёшлар томонидан берилган саволларга тўлақонли тушунча бердилар.
Ўқувчиларимизнинг таклифига биноан 2024 йил 15 март куни 524 сафарбарлик чақирув резервига саёхат тадбирини ташкил этилиши келишиб олинди.
Албатта ёшларимиз Армия сафида хизмат қилаётган акаларининг ҳаётларини, уларга бугунги кунда Президентимиз томонидан яратиб берилган шароитларни ўз кўзлари билан кўрсалар, янада шижоат билан ўқишлари, билим олишларига ижобий туртки бўлади деб ўйлаймиз. Ҳамда бундай тадбирларни тез тез ташкил қилиб туришга келишиб олинди.
О.Намазова