Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Сув хўжалиги тизимидаги ташкилотларга вилоятимиздаги каналлар, дарёлар, коллекторлар ва сув омборлари ҳудудларида 1 миллион 100 минг дона кўчатлар экилиши” белгилаб олинган эди.
Бунга Фарғона, Андижон, Наманган, Тошкент вилоятларидан 100 нафардан 400 нафар сув хўжалиги ташкилоти ходимлари ҳашарга жалб этилди. Ушбу вилоятларнинг ўзидан 800 мингта кўчат етказилиши белгиланган. Ҳозиргача 200 мингта кўчат етиб келди.
Ҳозирда, Мирзачўлга Андижон вилоятидан 100 та ҳашарчи келиб, 128 минг дона кўчат шу ҳудудга экилмоқда. Бугун ҳам туманнинг чегара ҳудудларидан бири бўлган "Тошкент" ҚФЙда 5 гектар ер танлаб олиниб, кўчат экиш ишларига киришилди.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев, туман ҳокими Б.Мирзақулов, Сув хўжалиги ходимлари ҳамда мирзачўллик фаоллар иштирокида экиш ишлари бошланди. Бугунги кун ҳолатига қўшимча 20 минг кўчатлар экилди.